Туман халқ таълими бўлими таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш шуъбасининг

ҲИСОБОТИ

2017-2018 ўқув йилида халқ таълими бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси томонидан  таълимга оид қабул қилинган фармон, фармойиш ва қарорларнинг ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг тегишлилиги бўйича  ижроси таъминланган ҳолда жорий йилнинг март ойида бўлимнинг иш режаси ишлаб чиқилди ва  режа асосида ишлар амалга оширилмоқда.

Ургут туман халқ таълими бўлими тасарруфида 135 та умумий ўрта таълим мактаблари мавжуд. Мактабларда жами педагог кадрлар сони 5170 нафарни ташкил этади. Улардан 4670 нафари ўзбек синфларида,  10 нафари рус синфларда ва 135 нафари тожик синфларда фаолият кўрсатадилар.      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги “Айрим фанлар чуқур ўқитиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 173-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 15 январ куни  тумандаги 93-умумтаълим мактабида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда кейинги 2019-2029 йиллар  давомида туманда ихтисослаштирилган мактаблар сонини 10 тадан ошириш бўйича таълим  муассасаларидаги кадрларнинг малака тоифалари натижавийлигини назоратга олган ҳолда ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этиш бўйича туман ХТБ томонидан концепсияга таклиф ишлаб чиқилди.

Тумандаги таълим муассасалари  микроучасткаларида мактаб ёшидаги болаларни мажбурий умумий ўрта таълим билан қамраб олиниши бўйича 2018 йилнинг 10-25 феврал кунлари тумандаги барча умумтаълим мактабларининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари йиғилиши бўлиб ўтди, йиғилишда амалга оширилган ишларнинг натижавийлигини янада ошириш мақсадида мактаб  раҳбарияти томонидан ҳар бир микроучасткаларга ходимларни бириктириш тўғрисида топшириқлар берилди.

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастурининг ижросини таъминлаш юзасидан туман халқ таълими бўлимининг  тармоқ дастури ишлаб чиқилди ва тасарруфидаги барча умумтаълим мактабларига тарқатилди.  2018 йилнинг 15 март куни тумандаги барча умумтаълим мактаблари директорларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда давлат Дастурининг ижросини таъминлаш  тўғрисидаги ҳисоботларни жорий йилнинг март ойидан бошлаб барча умумтаълим мактабларидан бириктирилган масъул ходимлар томонидан ҳар ойнинг 15 санасига қадар топшириш белгиланди.

2018 йилнинг 2 апрел куни мактаб директорларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди ва йиғилишда тажрибали мактаб раҳбарларидан ташкил этилган (12 кишидан иборат) “Директорлар кенгаши” фаолияти мувофиқлаштирилди. Жорий йилнинг апрел-май ойларида бўлим тасарруфидаги 106, 79, 22, 140, 144, 87, 113, 36-умумий ўрта таълим мактабларига ишчи гуруҳ  томонидан услубий ёрдам ташкил этилди. Ўрганилган мактабларда раҳбар ва ходимларнинг меъёрий ҳужжатларидаги аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ўқувчиларнинг ўқув қуролларини сақланиши, мактабда  турли тадбирларни мунтазам ташкил этилиши  борасида кенгаш аъзолари кўп йиллик тажрибаларига таянган ҳолда ёрдам кўрсатдилар. Ўқитувчиларнинг дарсга  тайёргарлик кўришида меъёрий ҳужжатларнинг ўрни, ўқувчиларни фанга бўлган қизиқишларини орттириш, ўқувчи-ёшлар онгидан ёт ғояларни бартараф этиш, таълим сифатини оширишда нималарга эътиборни қаратиш каби масалалар юзасидан  кенгаш аъзолари йиғилиш ўтказиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди ва аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди. Кенгаш томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирини  ишлаб чиқиш, ўқув жараёнини яхшилаш борасида намунавий ўқув семинарлари ўтказиш, очиқ эшиклар кунини ташкил этиш, ота-оналар университетини ривожлантириш, ўқувчилар ўртасида қизиқарли танловлар ташкил қилиш, фан тўгараклари ўтказиш, “Устоз-шогирд мактаби”ни ривожлантириш, синфларда маънавият соатларини тўғри ташкил этиш каби топшириқларни бажариш тўғрисида хулосалар берилди.

Таълим сифатини ошириш, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг қобилиятларини  рўёбга  чиқаришга  қаратилган  интеллектуал инновацион олимпиада, халқаро фан олимпиадалари ҳамда  билимлар беллашуви танловлари ташкил этилди,  тумандаги беллашувларда  ғолиб бўлган иқтидорли ўқувчиларга вилоят босқичига йўлланмалар берилди. Танловларнинг вилоят босқичида фаол қатнашиб, совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчи-ёшларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

Умумтаълим фанлардан ўтказилган “Билимлар беллашуви”ни   ташкил этиш ва уни ўтказишда йўл қўйилган камчиликлар    2018 йил 12 май куни Ургут туман халқ таълими бўлимининг кенгайтирилган кенгашида атрофлича муҳокама этилиб, тегишли чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилишига                                         эришилди ҳамда масъуллар белгилаб олинди. Кенгаш қарорига                                            асосан фанлар ва синфлар кесимида ўқувчилар билимидаги                                               аниқланган бўшлиқлар, уларнинг келиб чиқиш омиллари ўрганиб                                             чиқилиб, уларни бартараф этиш чора-тадбирлар режаси тузиб                                           чиқилди ҳамда ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳар                                            бир мактаблар маъмуриятларига белгиланган чора-тадбирлар                                            режаси бўйича топшириқлар ва методик тавсиялар берилди.

Умумий ўрта таълим муассасаларида “Қадрдон мактабимиз бағрида  ўқиб-ўрганиб, доимо изланиб, янгилликка, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаймиз!” тадбирларини мазмунли ташкил этиш мақсадида жами 133 та умумий ўрта таълим мактабларининг барчасида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва режа асосида тадбирлар 25 май куни 08: 30 дан 10:00 гача ўтказилди. Умумтаълим мактабларида тадбир ўтказиладиган жойлар талаб даражасида жиҳозланиб, гигиеник ва тозалик талабларига мувофиқ шароитлар яратилган, ўқувчилар хавфсизлиги тўлиқ таъминланган.

2017-2018 ўқув йили якуни муносабати билан бўлим тасарруфидаги барча таълим муассасаларида босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний Давлат имтиҳонлари ўтказилди ва бўлим томонидан ҳисоботлари жамланиб, вилоят халқ таълими бошқармасига маълумотлар топширилди.

2017-2018 ўқув йили якуни бўйича тумандаги умумтаълим мактабларининг 9-синфини муваффақиятли якунлаган 7669 нафар ўқувчиларга умумий ўрта  маълумот тўғрисидаги шаҳодатнома олишлари учун буюртма шакллантирилди ва 7669 нафар ўқувчиларга умумий ўрта  маълумот тўғрисидаги шаҳодатномалар олиб берилди.

Ўқувчилар сонининг муассаса қувватига  кам ёки  кўп бўлган таълим муассасалари  фаолияти ўрганилди  ва  тегишли таклифлар берилди.

Таълим сифати мониторинг бўлими ва методик  хизмат  ходимлари билан  биргаликда  таълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимларини моддий-маънавий рағбатлантиришга  қаратилган (Йилнинг энг яхши мактаб директори, Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси) кўрик-танловлари  ўтказилди.

2018 йилнинг июл ойида туман халқ таълими бўлимида хориждаги таълим муассасаларда таълим олганлиги тўғрисидаги шаҳодатномаларни нострификация қилиш комиссияси тузилди.

Таълим муассасаларида ўқувчи-ёшлар ўртасида юртимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг  кўламли бунёдкорлик ишлари хусусан, аҳоли учун яратилаётган шароитлар, ўқувчиларни билим олишларига бўлган янгиликлар ва қарорлар тўғрисида тушунчалар берилди. Тадбирларнинг асосий ғояси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Дунёда энг катта  бойлик- ёшликда олинган билим ва эгалланган касб-ҳунардир” деган  ибораларининг мазмун-моҳиятини ўқувчи-ёшларга етказиб, ёшлар онгида  Ватанга муҳаббат, кекса авлод вакилларига  ҳурмат, тинчлик ва осойишталикка  дахлдор туйғуларини  кучайтиришга  қаратилди.

Ургут туманидаги 135 та умумтаълим мактабларида жами 96591 нафар ўқувчилар мавжуд бўлиб, шундан  26 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, 380 нафар диний экстремизм оқимига мойил бўлган шахсларнинг фарзандлари,  436 нафар кам таъминланган ҳамда 99 нафар боқувчисини йўқотган оила фарзандлари ва якка  тартибда уйда ўқитиладиган 101 нафар ногирон ўқувчиларга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг барчаси  мактаб раҳбарияти томонидан рағбатлантирилди.

Барча таълим муассасаларида тадбирларни тартибли ўтказишни таъминлаш  мақсадида Ургут туман ҳокимлигидан 13 нафар, 102 та ҳуддудлардаги маҳалла  фуқаролар йиғини раислари, посбонлари,  участка нозирлари, бошқа ташкилотдан 86 нафар бириктирилган ходимлар ҳамда 5170 нафар мактаб ўқитувчилари иштирок этиб, тадбир жараёнида хавфсизликларни олди олинди.

2018-2019 ўқув йилида 1-синфга келадиган ўқувчилар рўйхати шакллантирилиб,  11130  нафар болаларга “Президент совғаси” олинди ва  ҳар бир ўқувчига ўз вақтида етказиб берилди.

2018 йилнинг 15 сентябр куни Ургут  туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари директорларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.  Йиғилишда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 август, ПҚ-3907-сонли қарорида Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида ҳамда Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги «Халқ таълими бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5538-сон Фармони тўғрисида тушунчалар берилди.

Жорий йил давомида ўқувчилар давомати  тўғрисидаги маълумотлар бўлим томонидан таҳлил қилинди ва давомат тўғрисидаги жадваллар 12 сентябр кунидан эътиборан ҳар куни вилоят халқ таълими бошқармасига тақдим этилмоқда. Шу билан бир қаторда таълим муассасаларида ўқувчилар давомати ҳамда дарсларга мунтазам келмайдиган ўқувчиларни таълимга жалб этиш юзасидан ҳамкор ташкилотлар билан ўрганишлар ташкил этилиб мухокама қилинди.

Октябр ойида туман халқ таълими бўлими ходимлари ҳамда мактаб директорлари билан ҳамкорликда ақлий ва жисмоний ривожланишида нуқсонларга эга  бўлган болалар аҳволидан хабар олинди. Уларнинг уй шароитлари ўрганиб чиқилди ва ўқувчилар билан коррекцион-педагогик  ишлар олиб борилди.

 

Булардан ташқари бўлим ходимлари ва тегишли ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўқувчиларни  таълимга жалб этилмасдан бозорларда, бозор атрофидаги чиқинди хоналарда, яшаш учун мўлжалланган кўп қаватли бинолар падвалларида, дайдичилик, тиламчилик қилишга моиллиги бор ўқувчиларни таълимга жалб қилиш мақсадида ўқувчи рейдлари ташкил қилинди.

Ижро интизоми бўйича берилган хат ва буйруқлар ўз вақтида ўрганилиб, ижродан чиқарилмоқда.

 

Халқ таълими бўлими таълим муассасалари

    фаолиятини ташкил этиш шуъбаси бошлиғи                                    Ғ.Холиқов

 

Мутахассис                                                                                      Ф.Жонкелдиева

image_pdfimage_print