Вилоят халқ таълими бошқармаси топшириғига асосан 2019 йилнинг 24 январ куни тумандаги 10 та (48,50,52,56,95,89,4,47,123,142) умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида сўровнома ўтказилди.

Сўровномада 615 нафар 10-синф, 277 нафар 11-синф ўқувчилари қатнашди.

Сўровнома натижаларига кўра: 78,7%, 10-синф, 74,3%, 11-синф ўқувчилари берилган  саволларга  тўлиқ  қўшиламан; 14,7%, 10-синф, 20,9%, 11-синф ўқувчилари  берилган  саволларга  тўлиқ  қўшилмайман, 6,6%, 10-синф, 4,8%, 11-синф ўқувчилари  берилган  саволларга  умуман  қўшилмайман;

Жавоб бера олмайман, чунки дарсга деярли келмайман деган фикрга қўшиладиган  ўқувчи  йўқ.

           Қандай касбга ўқишни хоҳлаган бўлар эдингиз деган саволга 615 нафар 10-синф ўқувчиларидан 604 нафари ҳозирда ўқиётган касбга ўқишини, қолган 11 нафари  айнан  мажмуада йўқ  касбга ўқишни хоҳлашини баён этган. 277 нафар 11-синф ўқувчиларидан 200 нафари нафари ҳозирда ўқиётган касбга ўқишини, қолган  77 нафари  айнан  мажмуада  йўқ  касбга  ўқишни  хоҳлашини  баён этган.

Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаси тўғрисида фикрингиз ва таклифларингиз деган саволга ўқувчилар мажмуалар бугунги кунда тўлиқ жиҳозланмаганлиги, хом-ашё талаб даражасида берилмаётганлиги ва айрим коллежларда машғулот 2-сменада олиб борилаётганлиги  ҳақида  ўз  фикр-мулоҳазаларини  баён  этган.

Умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари жиҳозланмаган, хом-ашё ажратилмаган, коллежларда ташкил этилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларига қисман жиҳозланган, мавжудлари ҳам хизмат муддатини ўтаб бўлган, хом-ашё имкониятдан келиб чиққан ҳолда ажратилмоқда.

 

Шўъба мудири                                      Б.Обломуродов

image_pdfimage_print